Мурожаатнома аёллар ва ёшлар эътиборида

18.01.2021 15:01:19

     Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят  Кенгаши ва партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари ташаббуси билан ҳудудларда  “Президент Мурожаатномаси аёллар ва ёшлар эътиборида!” мавзусида тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирларда Ўзбекистион Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган устувор вазифалар ижроси, Мурожаатномада таъкидланган ҳар бир бандга долзарб топшириқ сифатида ёндашиш зарурлиги хусусида тушунтиришлар бериб борилмоқда.

     Хусусан, Ўзбекистон ''Адолат'' СДП Денов туман “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан тумандаги "Боғи эрам" МФЙ 1-сон МТТ бошланғич партия ташкилотида  "Президент Мурожаатномаси аёллар ва ёшлар эътиборида" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия Денов туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари, депутатлар, БПТ аъзолари ва МТТ ходимлари иштирок этишди.

    Тадбирда мамлакатимизда давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, уларнинг барча соҳаларда тенг ҳуқуқлигини таъминлаш борасида салмоқли натижаларга эришиб келинаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

   Тадбирда сўз олганлар томонидан давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида келтирилган бандлар хусусида фикр юритилиб, эндиликда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларга янги имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида ҳаётни ва аёллар муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор опа-сингилларимиздан иборат Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этиш таклифи билдирилганлиги хусусида маълумот берилиб, шу хусусда ўзаро фикрлар алмашилди.   Энг муҳим янгиликлардан яна бири аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши иштирокчилар томонидан мамнунлик билан эътироф этилди.

      Тадбирда сўз олган маърузачилар, БПТ аъзолари ҳамда иштирокчилар мавзу доирасидаги ўз фикрларини ўртоқлашдилар.

    Гавҳар Шоимова, партия Денов туман “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати:

        - Ўтган 2020 йил сўнгида муҳтарам Президентимиз томонидан Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўлланган Мурожаатнома келгуси йилдаги вазифаларимизни аниқ белгилаб олишимиз учун мустаҳкам пойдевор бўлди.  Партиямизнинг мақсадларидан бири ёшларга ва аёлларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари ҳал қилиниши белгиланар экан, мазкур Мурожаатномада илгари сурилган ташаббусларга биз ҳам шижоат ва сидқидилдан қилинган меҳнатимиз билан жавоб берамиз.

        - Қизғин мулоҳазаларга бой ўтган мазкур тадбир давомида бир гуруҳ БПТ фаолларига партиянинг ташаккурномалари топширилди.

 

Дилафрўз РАҲМАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+