Ўзбекистонда илк бор интенсив ва ақлли китоб ўзбек тилида!

23.12.2020 19:12:25

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда қадим ва навқирон Бухоро вилоятида фаолият юритаётган “Самарали таълим” ўқув маркази билан ҳамкорликда “Қадимги дунё тарихи” (визуал ва аудио, тестлар жамланмаси) номли китоб чоп эттирилди.

Китоб муаллифлари Бадалов Aсқар, Бўронова Ҳуррият ҳамда китоб бош муҳарири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти Маънавият-маърифат ва китобхонликни ривожлантириш масалалари қўмитаси аъзоси Тўхтаев Хуршид ҳисобланади.

“Қадимги дунё тарихи” (визуал ва аудио, тестлар жамланмаси) номли китоб интенсив шаклида чоп этилиши, қуйидаги имкониятларга эга:

- ўзбек тилида нашр этилган янги интенсив метод (услуб);

- ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига қўшимча репетиторлик вазифасини бажариш;

- репетиторсиз ўқишга тайёрланиб талаба бўлиш имкониятини бериш;

- имконияти чекланган инсонлар учун қулайлик;

- ўқитувчи ва ўқувчиларни фикрлаш ва тасаввур қилиш қобилиятини ошириш; - таълим сифатини мустаҳкамлаш ва ўқитувчилар учун инновацион қўлланма вазифасини бажариш.

Китоб қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) аудио дарс;

б) видео дарс;

  1. c) очиқ тест (жавоблари билан);

э) ёпиқ тест (жавоблари билан);

д) самарали таълим, ўз сайтидаги онлайн тестлар.

Ҳукмингизга мазкур мўъжаз қўлланмани ҳавола этишдан мақсад — умумий ўрта таълим мактабларида тарих фанини ўқитишнинг самарали усул ва воситаларидан фойдаланиш, ўқувчиларнинг китоб билан, айниқса, электрон-визуал аудио китоблар билан мулоқотини мустаҳкамлашдан иборат. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг 6-синф мактаб дарслиги асосида тайёрланган “Қадимги дунё тарихи (визуал ва аудио тестлар жамланмаси)” номли қўлланма илмий, мукаммал, қизиқарли ва ҳар бир ўқувчи учун тушунарли, визуал ва аудио кўринишда тайёрланган. Мазкур қўлланма ўқувчилар дунёқарашининг юксалишига, кенг мушоҳада қилишга ундайди. Китоб бир неча қулайликларга эга эканлиги билан ажралиб туради ва унда самарали ўқитишнинг замонавий технологиялари ҳамда методлари мужассам.

Китобдан нафақат ўқувчи ёшлар, балки умумий ўрта таълим мактаб тарих фани ўқитувчилари, олий таълим муассасаси тарих фани профессор - ўқитувчилари ҳам фойдалинишлари мумкин.

Муаллифлар гуруҳи томонидан амалга оширилган тaжрибa шуни кўрсатдики, бир хил ёшдаги бола (ўқувчи) ни анъанавий (эски) метод (услуб)да ва айни дамдаги замонавий метод (услуб)да ўқитиб, уларда айнан бир хил (25 талик) тест синови ўтказилди ва натижа қуйидагича бўлди:

1-ўқувчи 70 фоиз,

2-ўқувчи 92-95 фоиз тестни тўғри ечди.

Бундан билишимиз мумкинки, янги ишлаб чиқилган метод замонамиз талабларига тўлиқ жавоб беради ва ўз самарадорлиги билан бошқа методлардан ажралиб туради.

Тўхтаев Хуршид

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги

Ёшлар парламенти Маънавият-маърифат ва китобхонликни

ривожлантириш масалалари қўмитаси аъзоси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+