Партиядошимиз Давлат мукофоти билан тақдирланди

11.03.2021 09:03:40

Шаҳло Йўлдошева – 27 ёш. Тошкент давлат Иқтисодиёт университетининг “Ташқи иқтисодий фаолият йўналиши”  бўйича тахсил олган. Айни пайтда Урганч шаҳридаги  “Sevinch Medical” хусусий клиникаси раҳбари  лавозимида  фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши фаоли.

Ш.Йўлдошева  8 март “Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан Давлатимиз томонидан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.

-Яхши раҳбар бўлишим учун ходимларимга ўрнак бўла олишим керак, – дейди Шахло Йўлдошева. –  Инсонларга  шифо бағишлаш, дардига малҳам  топа олиш бахт эканини иш жараёним давомида доим ҳис этиб келаман. Мухтарам Президентимизнинг қўлларидан мукофот  олиш ҳаётимда унитилмас воқеалик бўлди. Бу ишончни жамоамга тегишли деб биламан ва келажакда Янги Ўзбекистонни соғлом халқимиз билан бирга қуришга бор кучим ва истеъдодимни сафарбар этаман.

Партиядошимизни  мукофот билан қутлаймиз ва фаолиятида омад тилаймиз.

 

                                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                              Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+