Президент қарори ҳудудимиз ривожига хизмат қилмоқда

11.03.2021 16:03:55

Мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш, юртимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини янада яхшилаш бўйича чуқур ислоҳатлар йўлга қўйилган. Ушбу ҳудуд аҳолиси бугунги кунда бундай эътибор ва ғамхўрликни тўла ҳис килмоқда. Ўтган йилининг 2 октябрь куни Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифлари давомида ҳудуднинг ҳар бир шаҳар ва туманини ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилашга қаратилган вазифаларни белгилаб берган эди. Ушбу вазифалар ижроси юзасидан мутахассислар томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир шаҳар ва тумандаги имконият ва муаммолар ўрганилиб, таклифлар ишлаб чиқилди

Ушбу таклифлар асосида ўткан йилнинг 11 ноябрь куни «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори  қабул қилинди.

Ушбу тарихий ҳужжатда Қорақалпоғистон Республикасидаги 17 та туман ва шаҳарнинг ўзига ҳос ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишлари бўйича муҳим лойиҳалар белгиланган эди.

Ушбу масала юзасидан Президентимиз яқинда 9 март куни Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган 887 миллион долларлик 711 та инвестиция лойиҳалари билан танишди. Мени қувонтирган нарса бу лойиҳалар аҳоли бандлигини тўлиқ таъминлашга қаратилгани. Ўтган йилнинг ўзида Қорақалпоғистонда умумий қиймати 436 миллион долларлик 712 та лойиҳа амалга оширилиб, 4300дан зиёд иш ўрни яратилган. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида эса 52 та лойиҳа бажарилиб, 300 дан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган. Бу дегани Қорақалпоғистонда кўпчилик оилалар ойлик даромадларга эга бўлиб кам таъминланганлар сони қисқариб, чет элда ишлаётганлар ва ишсизлар энди ишли бўлиб ўз оиласи бағрида оиласига даромад киритмоқда. Асосий мақсад ҳам, халқнинг талаби ҳам шу аслида.

Президентимизнинг бундай юксак эътибори замирида одамлар ҳаётини янада яхшилашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар мужассамдир.

 

Мансур НИЗАМАДДИНОВ,

Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгаши депутати,

“Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти фаол аъзоси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+