Таълим соҳасида буюк ислоҳатларга йўл очилди

16.02.2021 12:02:03

Таъкидлаш жоиз, узоқ йиллар давомида таълим соҳасига етарлича эътибор берилмагани, маблағ билан таъминланишдаги тизимли камчиликлар ва бир қатор қуйидаги сабаблар ушбу соҳанинг изчиллик билан ривожланишига тўсқинлик қилиб келди.

Таълим олувчилар ва берувчилар мунтазам равишда кўчаларни супуришга, гул экишга, қурилиш ишларига, ариқларни тозалашга ва давлат объектлари ҳудудларида озодаликни сақлашга жалб қилиниб келинди. Мазкур ишлар қўшимча ҳақ тўланмаган ҳолда бир неча соатга ёки ҳафтада бир неча кунга чўзиларди. Бундан ташқари коммунал тўловлар ва бошқа қарздорликларни йиғиш, пахта теримига сафарбар этиш, жамоат тадбирлари учун пул тўлаш ёки турли билетлар сотиб олишга ҳам мажбурланиб келинди. Шунингдек, металлолом ва макулатура йиғиш (унда иштирок этмаса эса пул тўлашни) талаб қилинар, мажбурий обуна учун маошидан ушлаб қолинар, ўзлари ишлаётган ёки таълим олаётган муассасалар таъмири учун ва уларнинг доимий вазифасига боғлиқ бўлмаган турли тўловлар ундирилар эди. Бу пуллар қандай сарфланиши юзасидан эса умуман ҳисоб берилмасди.

Улар бу ишларни кўнгилли равишда эмас, балки ишини йўқотиш, маоши камайиши, талаба ёшлар эса ўқишдан қувилишидан ёки интизомий чоралар кўрилиши таҳдиди остида бажаришарди.

Ушбу муаммолар Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан кескин барҳам беришилишига қаратилган муҳим ҳуқуқий асослар яратилиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва тўлиқ ижроси шахсан Президентимизнинг назоратида бўлди. Бунинг натижасида нафақат таълим соҳасида балки барча ташкилотларда юқорида келтирилган муаммоларнинг барчаси тўлиқ бартараф этилишига эришилди. Бу таълим тизимини ривожлантириш соҳасида ҳам туб буюк ислоҳатларга йўл очди. 

Жумладан, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхшилаш, энг илғор хорижий тажрибани ўрганиш, ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилиб, тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш, давлат ва хусусий шериклик асосида яқин истиқболда мамлакатимизда боғча ёшидаги болаларни тўлиқ мактабгача таълим муассасаларига қамраб олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Кенг жамоатчилик ва ота-оналарнинг фикр-таклифлари асосида юртимизда 11 йиллик мажбурий мактаб таълими қайта жорий этилди, кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ҳам манзилли ва мақсадли равишда ислоҳ қилинди. Олий таълим муассасаларига қабул квоталари кўпайтирилмоқда, хориждаги нуфузли олий таълим муассасалари дипломларини нострификациялаш тизими соддалаштирилди, талаб юқори бўлган қатор соҳалар бўйича сиртқи таълим йўлга қўйилди, давлат тест синовлари тизими такомиллаштирилди.

 

Сулыўхан ПАХРАТДИНОВА,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши мутахассиси, партия “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+