Янги Ўзбекистон - ёшлар учун янги имкониятлар

01.03.2021 20:03:34

Охирги йилларда мен Ўзбекистон Республикасида катта ўзгаришларни кўрмоқдаман. Миллий тараққиётнинг ҳозирги босқичи ўзининг очиқлиги, сўз эркинлигининг кенг ривожланиши ва жамиятни эркинлаштириш билан ажралиб турадиган "Янги Ўзбекистон" деб номлана бошлади. Сифат жиҳатдан янги жамиятимизда ёш авлодни камол топтириш учун барча шароитлар яратилган. Биз, ёшлар, муҳтарам Президентимизнинг доимий равишда ёшлар билан учрашиб туриши, уларнинг долзарб муаммолари билан қизиқиши, шунинг учун унинг шахсий ташаббуси билан ёшлар парламенти, Ёшлар ишлари бўйича агентлик ташкил этилди, ҳаттоки 2021 йилни ҳам "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилинганлигидан ғурурланамиз.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бирга, мен ёшларнинг айрим масалаларига тўхталиб ўтмоқчиман. Шундай қилиб, бизнинг фикримизча, Ватанимиз янада равнақ топиши учун биз ёшларимизни қизиқтирган бир нечта муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Ёшларни тарбиялаш масалалари ҳам аслида "Aдолат" СДП партиямизнинг дастурий масалаларидан бири эканлигини ҳисобга олиб, мазкур мақоламда замонавий ёшларимизнинг ушбу долзарб муаммоларига тўхталмоқчиман.

Мактаблар, коллежлар, лицейлар, олий ўқув юртлари талабалари ўртасида онлайн сўров ўтказилгандан сўнг, учта асосий муаммо аниқланди: гендер тенгсизлиги, коррупция ва мактабларда сифатсиз таълим. Бироқ, мамлакатимизда таълим сифати муаммосига овоз берган иштирокчиларнинг фикри бир неча бор ошиб кетди. (Сўров қатнашчилари учун мактабдаги муаммолар энг хавотирлидир).

Биринчи муаммо - мактабларда олинган билимларнинг етишмаслиги, шунингдек, ўқитишнинг сифатсизлиги. Ўқувчилар назарий жиҳатдан мактабларда олган билимлари билан ишлашлари керак бўлган пайтда керакли ўқув юртига кириш учун тайёргарлик машғулотларига қўшимча пул ва вақт сарфлайдилар. Ўқувчилар саводсиз дарсликлар, улардаги хатолар мазмуни, шунингдек ўқитувчилар томонидан баъзи тушунмовчиликлар ҳақида шикоят қилмоқдалар.

Иккинчидан, мактаб битирувчилари кейинги таълим муассасаларига киришни танлашда, шунингдек келажакдаги касбини танлашда ҳам муаммога дуч келишмоқда. Aсосан, ушбу муаммо касбларнинг мавжуд турлари ва соҳалари тўғрисида билимларнинг етишмаслиги туфайли ҳам юзага келади. Ҳаётда ўз мақсадларини ҳал қилиб қўйган битирувчилар ўз вақтларини келажакда ўз мутахассислиги бўйича фойдали бўлмаган мавзулар бўйича ёзма ишларга сарфлайдилар. Масалан, келажакда тиббиёт соҳасида ишлашни режалаштирганлар ўрта мактабда ушбу йўналиш билан боғлиқ бўлмаган фанларни ўрганишлари шарт эмас. Шу муносабат билан биз ёшлар ўртасида касбга йўналтириш ишларини ҳар томонлама ривожлантириш зарур деб ҳисоблаймиз. Бу ерда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг тажрибаси ўринли, унинг талабалари ижтимоий фанлар ўқитувчилари раҳбарлигида илгари ўзлари ўқиган мактабларида қизиқарли инновацион лойиҳалар - "Менинг университетим - менинг фахрим", "Устозим – ҳаётим чироғи" ва бошқа шу каби лойиҳалар ўқувчилар орасида ҳам мактаб ўқитувчилари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Талабаларнинг ушбу тақдимотларида оммабоп шаклда улар талабанинг ўзи ўқиётган университетнинг ихтисосликлари, шунингдек, унга яхши билим ва таълим олишга ёрдам берган, уларнинг ҳурматига сазовар бўлган, университетдаги ва мактабдаги ўқитувчилари ҳақида гапириб беришади, ўзлари таёрлаган албўм-тақдимотни намойиш қилишади. Ушбу лойиҳа ёшларга келажакдаги мутахассислигини аниқлаш учун яхши туртки, мотивация беради.

Учинчидан, мактаб билан ота-оналар ўртасида яқин алоқалар ҳар доим ҳам ўрнатилавермайди, улар орасидаги алоқа маданияти етарли даражада эмас, бу жиҳатдан инновацион лойиҳалар кам.

Биз ҳали ҳам ўқитувчи обрўси, мақомини юқори даражага кўтаришга эриша олмадик, буларсиз таълим ва тарбия сифатини ошириш анча қийин бўлади.

Тўртинчидан, ёшларнинг ўзини ўзи бошқариш қобилиятини, ташкилилотчилик кўникмаларини ривожлантириш, мактаблар ва жамоат ташкилотлари, олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик тизимли ечимга муҳтож.

Сўров асосида яна бир муҳим муаммо - бу ёш авлоднинг ахлоқий ва жисмоний ривожланиши учун ижтимоий жойларнинг етишмаслиги: илмий марказлар, технопарклар, замонавий кутубхоналар, спорт майдончалари ва бошқалар. Гарчи ҳозирги пайтда бу масалада бироз ютуқлар мавжуд бўлса ҳам.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ушбу мақолада замонавий ёшларнинг таълим ва ўзини ривожлантириш соҳасидаги баъзи муаммолар ёритилди холос. Биз барчамиз партиямиз атрофида бирлашган ҳолдагина, мамлакатимизда янги ренессанс учун кучли пойдевор яратиш борасидаги юксак мақсадларга еришишда ўз ҳиссамизни қўша оламиз, бу бизнинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашимизга ва мамлакатимиз аҳолисининг, шу жумладан ёшларнинг ҳаёт сифатини юқори даражага кўтаришга катта имконият яратади.

 

Согдиана Саифназарова,

Тошкентдаги Халқаро Вестминистер университетини талабаси,

«Aдолат» СДП фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+