“Ёш адолатчилар” қаноти раиси янги лавозимга тайинланди

03.05.2021 18:05:26

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши қошидаги “Ёш адолатчилар” қаноти раиси, Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутати Оламгир Нишонов шаҳар ахборот-кутубхона маркази директори вазифасида иш бошлади.

Оламгир Нишонов 1995 йилда Марғилон шаҳрида таваллуд топган. Тайинловга қадар “Шукрона” медиа ҳусусий корхонаси раҳбари вазифасида ишлаган. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ёш депутатларидан бири бўлиб, марғилонлик ёшлар муаммоларининг ижобий ечим топишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Депутатимизни муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятига омадлар тилаймиз.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+