“Ёш адолатчилар” қаноти:  ёшларимиз сафини янада кенгайтирамиз  

04.10.2020 10:10:28

“Адолат” СДП Қува туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қанотининг  IV ҳисобот-сайлов конференцияси  бўлиб ўтди.

Унда “Ёш адолатчилар” қанотининг ўтган давр мобайнида амалга оширган фаолияти сарҳисоб этилди ва келгусидаги  вазифалари юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Конференция давомида “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгашининг янги таркиби шакллантирилиб, “Ёш адолатчилар” Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари сайлаб олинди.

“Адолат” СДП Қува тумани Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти раислигига 1993 йилда туғилган, Қува туманининг 63-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси Исломжон Каримов  муносиб топилиб,  келгусидаги ишларига омад тиланди.

- Бугунги кунда “Ёшлар адолатчилар” қанотининг туманимиздаги йигит-қизларни партиямиз мақсад ва вазифалари остида бирлаштириб, уларнинг  муаммоларини ўрганиш  ва уларга кўмаклашиши ҳар кунгидан-да муҳим вазифасига айланган, – деди туман Кенгаши раиси Аъзам Турдибоев. –  Шу билан бирга, биргаликда ўсиб келаётган келажак ворисларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатидан хабардорлигини ошириш, партиямиз ҳақида тушунча ва билимларини кенгайтиришга ўз ҳиссангизни қўшишингизга ишонамиз.

 Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят

Кенгаши  матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+