Ёшлар ислоҳотларимизнинг ҳал қилувчи кучидир

18.08.2020 11:08:06

Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги, ўз  тақдирини ўзи белгилашдек буюк бахт бугунги кунда ёш авлодга насиб этди. Республикамизда демократик ҳуқуқий давлат қурилмоқда. Бундай давлатни барпо этиш учун жамият, халқ, ёшлар ҳақиқий даражада ҳуқуқий билимли, маданиятли бўлиши керак.

Президентимизнинг 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган муҳим бир ташаббуси асосида ишлаб чиқилган ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқаро конвенсия лойиҳасида режалаштирилганидек, ёшлар ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш мақсадлари орасидаги боғлиқлик, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги билимли ва ҳуқуқий онгини ошириш, 2030-йилгача янада хавфсизроқ келажакни қуриш, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ёшларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш масалалари ҳам форумда муҳокама қилинди.

12 август - Халқаро ёшлар кунида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан “Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари” деб номланган форум “БМТ 75 ёшда келажакка нигоҳ” дастури доирасида бевосита ёшлар масаласига бағишлаб ўтказилди.

Ҳозирги пандемия шароитида бундай нуфузли форумнинг ўтказилиши нафақат Ўзбекистон балки жаҳон тажрибасида ҳам катта янгилик бўлди. Самарқанд форумида Ўзбекистон ёшлари, жумладан 14 та ҳудуддан Ёшлар парламенти аъзолари, фаол ёшлар етакчилари, ўндан ортиқ олий ўқув юртлари олимлари ва профессор ўқитувчилар фаол иштирок этди.

Бугунги кунда ёшлар салоҳияти мамлакат иқтисодиётига ва жамият ривожига катта  ҳисса қўшади, агар улар тўғри парвариш қилинса барқарор ривожланишнинг катализаторига айланади.

Ёшларнинг  ҳуқуқлари ва салоҳияти тинчликсевар ва демократик давлат барпо этишда муҳим аҳамият касб этишини ҳисобга олган ҳолда Самарқанд форуми “Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари” деб номланди. Форум давомида инсон ҳуқуқлари соҳасида ёшлар билан боғлиқ ишсизлик даражаси бутун дунё миқиёсида юқори даражада эканлиги, бундан ташқари 263 миллион бола ва ўсмир мактаб таълимидан маҳрум эканлиги  алоҳида таъкидланиб уларни ечимини дунё миқиёсида ўрганиш кераклиги айтилди.

Президентимиз томонидан таклиф этилган ташаббус - ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясининг қабул қилиниши бугун навқирон авлод дуч келаётган аниқ муаммоларни ҳал қилиш, соҳага оид турли ҳалқаро ҳужжатлардаги номутаносибликни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.

Дарҳақиқат, Самарқанд форуми очиқ ва амалий мунозаралар руҳида ўтди. Ундаги мунозара ва мушоҳадалар, ўз навбатида ёшларнинг ҳуқуқлари ҳамда имкониятларини кенгайтириш, Президентимиз ташаббусини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган амалий қарорлар учун зарур бўлди. Бу эзгу ишлар бутунжаҳон ҳамжамият даражасида ёшларнинг қонуний манфаатлари, ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳизмат қилади.

Мадина Аллабердиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” азоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+