Ёшлар комиссияси аъзолари Санкт-Петербургда

09.06.2022 17:06:58

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ва Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари “Ёш парламентарийлар-ҳамдўстлик келажагига назар” мавзусидаги форумда иштирок этишмоқда.

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган мазкур форум МДҲнинг парламентлараро Ассамблеясининг 30 йиллиги ва МДҲ Ёшлар парламентлараро Ассамблеясининг 10 йиллигига бағишлаб ўтказилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 10 га яқин мамлакат делегациялари иштирок этаётган форум дастури доирасида ёшлар сиёсати, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ошириш, парламентдаги ролини мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг долзарб масалалари, ёшлар халқ дипломатияси, МДҲ ёшлар парламентлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва халқаро тажриба мавзусида муҳокамалар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+