Ёшлар — Учинчи Ренессанс драйверлари

09.12.2020 19:12:43

2020-йил 26-29-ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ёшлар Парламентининг Республика Форуми ташкил этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти Республика форум кўтаринки руҳда ва турли мунозара ҳамда муҳокамаларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Форумда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Aкмал Саидов, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Фаррух Омонов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари Музаффар Aкрамов ҳамда Aдлия вазири ўринбосари Худоёр Мелийев, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ректори Aвазжон Мараҳимовлар сўз олиб, Ёшлар парламенти аъзоларини самимий қутлади ҳамда бугунги ёшлар сиёсатидаги катта ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларининг республика форумида фахрий меҳмонлар табрикларидан сўнг, Ёшлар парламенти аъзолари сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдирдилар. Ёшлар парламенти аъзолари Ёшлар ижод саройида 1-сессия йиғилишида иштирок этишди. Куннинг иккинчи ярмида эса ёшлар парламенти аъзолари ЎзМУ ректори Aвазжон Мараҳимов билан "Ёшлар — Учинчи Ренессанс драйверлари" мавзусида илмий-маърифий давра суҳбатида бўлишди.

Шунингдек, "Ғалаба боғи"га ташриф буюриб, иккинчи жаҳон урушида 5 нафар фарзандидан айрилган, Зулфия Зокированинг шарафига қурилган "Матонат мадҳияси" ёдгорлик мажмуаси пойига аъзолар томонидан гулчамбар қўйилди. Кейин эса навбатдаги сессия бошланди.

Тадбир якунида барча парламент аъзоларига кўкрак нишони, сертификат, ИД карта топширилди.

Рустамхон КОТИБОВ,

Ёшлар парламенти аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+