Ёшлар - юртга таянч улар

15.01.2021 11:01:11

Дунёнинг бирорта мамлакатида бизнинг юртимиздагидек, хотин-қизлар ва ёшлар сиёсатига тез-тез мурожаат қилиниб, улар келажаги давлат раҳбарининг доимий эътиборида бўлмаса керак.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам янги Ўзбекистон-мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши алоҳида таъкидланди. Биргина жорий йилда мамлакатимизда 30 та янги мактаб қурилиб, 320 та мактаб таъмирланиб, моддий техник базасини яхшилаш учун бюджетдан 2 триллион сўм ажратилади. Истиқболимиз эгаларининг баркамол ўсиб-улғайишлари, ўз иқтидор, маҳорат, ижодий салоҳиятларини намоён этишлари учун муҳтарам юртбошимиз томонидан барча шароит яратиб берилаяпти. Хусусан Мурожаатномада Президентимиз “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилишини айтиб ўтдилар. Демакки, бугунги ўсиб келаётган ёш авлод чет тилларни ҳам мукаммал билиши лозим. Президентимиз даъватда юртимизда умргузаронлик қилаётган 17 миллиондан зиёд хотин-қизларга муносиб шароит яратиб бериш, эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида жорий йил 27 мингта оилага ипотека кредити бўйича дастлабки бадалларини тўлаш ва кредит фоизларини субсидия учун 24 триллион сўм йўналтирилишини маълумот сифатида билдирдилар.

Қашқадарё - юқори салоҳиятга эга ҳудуд. Вилоятимиз иқтисодиётини юқори босқичга кўтариш, эҳтиёжманд хотин-қизларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш учун катта ишлар амалга оширилаяпти. Президентимиз ташаббуслари билан вилоятда ҳар йили 1500 тага яқин арзон уй-жойлар қурилиб, эгаларига топширилаяпти. Шунингдек, давлатимиз раҳбари саъй-ҳаракати билан ёрдамга муҳтож, кам таъминланган хотин-қизлар учун 4 қаватли уйлар қуриб берилаётгани ҳам барчани хурсанд қиляпти. Бундан буён Мурожаатномада қайд этилганидек, уй-жойлар тўловида ҳам имтиёз, енгилликлар берилади.

Умуман олганда, ҳурматли Президентимизнинг Олий Мажлисга бу галги Мурожаатномаси ҳам халқимиз фаровонлигини таъминлаш бўйича салмоқли натижаларга асос бўлгани айни ҳақиқат. Буни оз эмас, 32 миллионли  республикамиз халқи дил изҳоридан ҳам билса бўлади.

                Мадина Аллабердиева,

 Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси хузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси, “Ёш адолатчилар қаноти” Қарши шаҳар Кенгаши етакчиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+