Ёшларга қандай имкониятлар берилмоқда?

24.03.2022 11:03:12

Ўзбекистонда ёшлар учун берилаётган имкониятлар кундан кун янгиланиб бориши ҳамда мазкур имкониятлар асосида дунё ешигини очиш осонлашиши, ёшларнинг билим ва тажрибасига таянган ҳолда янги тизим йўлга қўйилятганлиги ёшлар сиёсати янги даражага кўтарилётганлигидан далолатдир.

Бугунги кунда, 13 та халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага еришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини компенсация қилиб бериш «One Million Uzbek Coders» («Бир миллион ўзбек дастурчилари») лойиҳаси асосида бепул онлайн курслар ҳамда компютер олишлари учун истеъмол кредитлари берлиши, Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратиш, олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий етилиши, контракт тўловини иш ҳақи ёки бошқа даромадлардан амалга оширган шахсларнинг даромади солиққа тортилмайди, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига (қонуний вакилларига) тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган талабаларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи буджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган, «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар, шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилган фарзандлари учун сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилиши, “Ёшлар дафтари”га кирган ёки бандлиги таъминлангани сабаб ундан чиқарилган, хусусий ташкилотга ишга қабул қилинганига 6 ойдан ошмаган ёш ходимларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилиши белгиланган, халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ёшларни муносиб тақдирлаш белгилаб қўйилган. Биринчи навбатда, халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларидаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланаши, тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий етилиши, иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ёш ходимлар учун тўланадиган ижтимоий солиқ суммаси Давлат буджетидан қоплаб берилиши, ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдори) ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб берилишини назарда тутувчи имкониятлар асосида ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён ета олиши учун замин бўлмоқда.

 

Олий Мажлис Қоунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси Олимбек Турсунов

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+