Ёшларни қўллаб-қувватлаш — глобал муаммоларнинг оқилона ечими

16.08.2020 18:08:57

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ҳаётий ташаббусларнинг ҳар бири дунё ҳамжамияти нигоҳи Ўзбекистонга қаратилишига сабаб бўлмоқда. Ўтган йиллар давомида дунёнинг ривожланган давлатлари тажрибасига таянган Ўзбекистон бугун ўз йўли ва ташаббуслари орқали айрим ривожланаётган ва ривожланган давлатларга намуна бўлмоқда.

Жорий йил 12-13 август – Халқаро ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган “Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида ташкил этилган инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми эса, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг ёрқин мисоли бўлди.

Бугун жаҳондаги барча сиёсий ва иқтисодий муаммолар ечими бевосита ёшлар билан боғлиқ бўлмоқда. Барча мамлакатларда иқтисодий  ривожланиш учун зарур бўлган асосий омил инсон капитали бўлиб қолмоқда. Жумладан, ривожланган давлатларда ижтимоий ўзгаришлар, иқтисодий ривожланиш ҳамда илмий-техникавий тараққиётининг асосий иштирокчилари ёшлардир. Ҳақиқатан ҳам, том маънодаги инклюзив жамият ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тараққиёт жараёнларида иштирок этишлари учун зарур шароитларни яратиши лозим. Бунда эса, давлатимиз раҳбари ташаббусига қадар навқирон авлоднинг ҳозирги замонда дунё миқёсида ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этувчи мажбурий мазмунга эга муайян халқаро ҳужжатнинг қабул қилинишига бўлган талаб кун сайин ортиб бораётган эди.

Чунки, анжуман кун тартибидаги асосий масала инсон ҳуқуқлари, хусусан, ёшлар ҳуқуқларига алоҳида бағишланган, бунда 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган навқирон инсонлар ер юзи аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил қилиши катта аҳамият касб этади.

Форумда қатнашган халқаро ва чет эл экспертлари ҳам мазкур ташаббус ҳаётий зарурат масаласига айланиб улгурганлигини таъкидлаб, қуйдагиларни қайт этди.

— Ёшлар – ҳар қандай демократиянинг келажагидир. Бугунги ёшлар – эртанги куннинг етакчилари ва шу муҳим омилнинг ўзи ҳам умумбашарий муаммоларни ҳал этиш йўлида янги ғоялар туғилиши учун асос бўлиши мумкин, — дея таъкидлади Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби Муҳаммад Ризо Мажидий.

— Барчамиз яхши биламизки, ёшлар – бизнинг келажагимиз. Аммо, улар фақат келажагимизгина эмас. Биз навқирон инсонларнинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш, инсонпарварлик фаолияти соҳаларидаги муҳим ҳамда ижобий ҳиссаларини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу борада амалга ошираётган ташаббусларини муносиб даражада эътироф этамиз, – деб қайд этди МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев.

— Ўзбекистоннинг ёшлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бундай муҳим ва аҳамиятли халқаро тадбир ташкилотчиси бўлиши, мамлакатнинг сўнгги йилларда ёшлар сиёсатида эришган ютуқларининг жаҳонда тан олиниши ҳамда қўллаб-қувватланишининг яна бир бор далилидир, – дея этироф этди, Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Жон Вейверли.

Тадбир иштирокчилари томонидан эътироф этилгани каби мазкур Халқаро Конвенция орқали жаҳондаги биз каби икки миллиардан ортиқ ёшларнинг кун тартибида долзарб бўлиб турган муаммолари ўз ечимини топиб, ёшларнинг дунё тараққиётига қўшаётган ҳиссаси сезиларли даражада ўзгаради. Акс ҳолда, рақамлаштириш даврининг салбий таъсири юзага чиқиб, замонавий технологиялар жадал ривожланган бир даврда ёшлар иссизлиги, таълм тизимининг издан чиқиши натижасида дунё тараққиёти сезиларли даражада ортга қадам ташлайди.

 

Юлдуз ШАМСИДДИНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги

"Ёшлар парламенти" аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+