Ёшлик – имкониятлар даври

03.03.2021 17:03:41

Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг сони 34 миллионга яқин. Уларнинг 17 миллиондан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шу боис ёшлар масалаларига давлат сиёсати даражасидаги эътибор йигит-қизларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий фаолиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги кунда Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан етук, жисмонан соғлом, интеллектуал салоҳиятли, маънан баркамол улғайиши учун, шунингдек ёшларни қилган меҳнати, эришган ютуқларига яраша рағбатлантиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Яратилаётган шароитларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилиши ҳамда унинг асосий йўналишларидан бири сифатида ёшларни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларига таълим олиш учун юбориш, халқаро танловларда иштирок этишни таъминлаш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва истеъдодини ривожлантириш, ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича зарур чоралар кўриш этиб белгиланганлиги, ҳозирги кунда ёшларни иқтидорли ва салоҳиятли камол топтириш, келажакда етук мутахассис бўлиб етишиши учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги намоёндир.

Бугунги кунда замонавий илм-фан ва юқори технологияларни мукаммал эгаллаш ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётининг ҳал қилувчи шартига айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шу ҳақиқатни чуқур англаган ҳолда, биз ёшлар ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишимиз учун давлатимиз томонидан бор куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда. Бир сўз билан айтганда, ёшлар билан ишлашнинг дунёдаги ҳеч бир давлатда муқобили бўлмаган тизими яратилмоқда.

Ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлиги юртимиз ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштирувчи, уларни ҳар бири Ўзбeкистон тақдирини бeлгилашда ўз ўрнига эга авлод сифатида етишиши учун қўллаб-қувватлаши керак.

Бундан ташқари таъкидлашимиз жоиз, юртимиздаги хар бир ташкилот ва муассаса ёшларни ривожлантиришга, уларни қўллаб-қувватлашга, иқтидорини намоён этиш учун катта шарт-шароит ҳамда имкониятлар яратмоқда. Зeро, буюк кeлажак бунёдкорларига зарур имкониятлар яратиш  Ватан тараққиётига қўшилган муносиб ҳиссадир!

                                                                                                           

                                                                                                            Отабек ТОПИЛДИЕВ,

                                                                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                       Хива шаҳар  “Ёш адолатчилар” қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+