Ёт ғоялар таъсиридан ёшларни асрайлик!

25.05.2022 11:05:00

«Адолат» СДП Фарғона шаҳар Кенгаши ташаббуси билан вилоят юридик техникумида "Ёт ғоялар таъсиридан ёшларни асрайлик!" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи, капитан Файзулло Раҳмонов, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича Фарғона вилояти худудий бошқармаси бош мутахассиси Илҳомжон Мирзааҳмедов, шаҳар ҳокимлиги тарғибот гуруҳи раҳбари Дилором Ғофурова, шаҳар "Афғон  жангчилари ва ногиронлари" уюшмаси раиси полковник Бахтиёр Мирзаолимов ўз маърузалари билан иштирок этишди. 

 

 Мавзу доирасида терроризмнинг оқибатлари, юртимиз тинчлиги, унинг осойишталиги,  халқимизнинг  фаровон турмушини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида диний экстремизмни олдини олиш, "Меҳр" операциялари доирасида олиб борилган  бағрикенглик сиёсати ҳусусида  атрофлича сўз юритилди.

Техникум ўқувчилари эътиборига видеоролик намойиш этилди. Тадбирнинг фаол иштирокчиларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди ҳамда, 5 нафар фаол ўқувчилар партия аъзолигига қабул қилинди.

 

 Шаҳноза АҲМЕДОВА,

 “Адолат” СДП Фарғона шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+