Юрт равнақи йўлида бирлашамиз

17.08.2020 14:08:51

Кейинги йилларда Ўзбекистонлик ёшлар сиёсат, “сиёсий имидж” борасида анча дадиллашди, десак муболаға бўлмайди. Тенгдошларимизни чет эл саҳналарида кўп кўринаётгани, улар билдираётган фикрларни хорижий давлатларда наъмуна сифатида олиниши, таклифлари янги ислоҳатларга туртки бўлаётгани эътиборли. Шунингдек, яқинда жорий қилинган “Ёшлар парламенти”  ислоҳотлар натижаси сифатида кўзга ташланади. Бу эртамиз эгаларига бўлган ишончдир.

Бундан 3 йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев БМТ минбарида “Бутун жаҳон ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида” Конвенция ишлаб чиқиш замон талаби эканлигини айтиб, ўз таклифларини билдирган эди. Бугунги кунда деярли барча мамлакат бу ташаббусни қўллаб- қувватламоқда.

Шу йилнинг 12-13 август кунлари “Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида ўтказилган инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми бу йўлда катта қадам бўлди. Форум аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ўқиб эшиттирилганда шу юрт фарзанди сифатида қалбим қувончга тўлди. Ўзимда қандайдир масъулият, янада катта куч сездим. Олдимга шу юрт равнақи, келажаги учун нима қилдим, деган саволни қўйдим.

Аслида, бизга Конвенция керакми? Албатта, бутун дунёга керак. Оддий мисол: аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этадиган Ўзбекистон ёки қарийб 2 млрд. дан ортиқ ёшлар ташкил этадиган дунё мамлакатларининг ёшлари ҳуқуқларини бирлашиб, ҳимоя қилишар экан, янги дунё ва янги ислоҳотлар учун кафолатланган келажак берилган бўлади. Деярли ҳар бир модератор Форумда иштирок этар экан, сўз боши ва охирида ўзбекча сўз ва такаллуф қилиши фахр туйғусини янада жонлантирди ва бунинг замирида катта масъулият ҳам юклади.

Бугунги долзарб муаммолар ечими эртанги келажагимиз учун муҳим ахамият касб этади. Шундай экан бирлашиб, дунё ривожи учун “Ўзбек ёшлар модели”ни киритишимиз лозим. Бу юртимиз эртасининг янада ривожланишига хизмат қилади. 

Олимбек ТУРСУНОВ,

                                                        Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

                                                          ҳузуридаги “Ёшлар парламенти“ аъзоси

                       

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+