Жарқўрғонда Ёшлар қаноти конференцияси бўлиб ўтди

29.09.2020 17:09:05

 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жарқўрғон  туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қанотининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда партиянинг Жарқўрғон туман Кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари, депутатлар ҳамда “Ёш адолатчилар” қаноти етакчилари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгилангани таъкидланди. Ҳар бир жамиятнинг, унда яшайдиган инсонларнинг тақдири ва келажаги албатта куч ва шижоатга тўла ёшларнинг тарбияси билан чамбарчас боғлиқлиги, бугунги кунда давлатимизнинг асосий максадларидан бири келажак пойдевори бўлган ёшларни ҳуқуқий, маънавий, маданий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва аҳлоқий етук, мустақил фикрловчи, баркамол авлод қилиб вояга етказиш асосий мақсад эканлиги қайд этиб ўтилди.

Тадбирда Туман Кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти ва унинг барча фаоллари томонидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, партиянинг Жарқўрғон туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти таркибида 15 нафар ёшлар қатъий иш режа асосида фаолият кўрсатиб келмоқда. Туманда мавжуд бўлган партия аъзоларининг  34 фоизини ёшлар ташкил этади. Тумандаги 179 та бошланғич партия ташкилоти бўлиб, шундан 37 тасини фоизини ёшлар бошқариб келмоқда.

Сўзга чиққанлар томонидан ёшлар билан ўтказилган тадбирларда ишчи, зиёли ёшлар жалб қилиниб, якка тартибда иш юритаётган ҳамда оилавий бизнес билан шуғулланаётган тадбиркор ёшлар эътибордан четда қолиб кетаётганлиги таъкидланди. Аҳоли зич яшайдиган маҳаллаларда, қишлоқ ҳудудларда ёшларни жалб этган ҳолда ташкил этиш зарурлиги хусусида фикр-мулоҳазалар айтиб ўтилди.

Сардор Очилов, Ёшлар парлменти аъзоси, тадбир иштирокчиси:

– Айтиш керакки, “Адолат” социал-демократик партияси аъзоларининг салмоқли қисмини ёшлар ташкил этади. Шу боис партия дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, навқирон авлоднинг сиёсий-ҳуқуқий билими ва фаоллигини оширишга қаратилган тизимли ўқув ишларини ташкил этиш, ёшларда мамлакатда ва дунёда содир бўлаётган янгиликларга нисбатан тўғри ва холис муносабатни шакллантириш, жамоатчилик ишларида ташаббускорлик кўрсата олиш қобилиятига эга, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга эътибор қаратилмоқда. Шундай экан, мамлакатимизда биз ёшлар учун яратилган улкан имкониятлардан фойдаланиб, юрт равнақига ҳисса қўшишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Конференцияда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ўз фаолияти давомида жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, “Маҳалла”, “Нуроний”, “Соғлом авлод учун” жамғармалари, ёшларни қўллаб-қуватлашлари, Ёшлар иттифоқи вакиллари  билан ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Конференция давомида йўл харитаси билан танишиб чиққан иштирокчилар томонидан  9 нафар фаол ва ташаббускор ёшлардан иборат Жамоатчилик кенгаши тузилди. Мазкур кенгаш аъзоларининг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юзага чиқаётган муаммоларни биргаликда ҳал қилишни назарда тутиб, Жамоатчилик кенгаши раислигига гуруҳнинг фаол аъзоси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жарқўрғон туман Кенгаши етакчи мутахассиси Баҳром Шомурзаев номзоди таклиф этилди ва бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+