Aгар экологик ҳалокат шу зайлда давом этса, янги пандемиялар пайдо бўлади

09.06.2021 10:06:54

Жорий йил Бутунжаҳон атроф-муҳит кунида Туркия Нафас йўли тадқиқотлари ассоциацияси (ТÜСAD) атроф-муҳит ва ҳавонинг ифлосланиши инсоният учун катта хавф туғдираётганини таъкидлади. Шунингдек, инсоният яшил табиатни йўқ қилишда давом этар экан янги пандемиялар пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Ассоциация баёнотда, астматик одамлар, болалар ва қариялар ҳавонинг ифлосланиши натижасида катта хавф остида эканлигини айтиб, ҳавонинг ифлосланиши оқибатида астма, сурункали ўпка касаллиги, ўткир бронхит каби касалликларнинг кўпайиши кузатилаётганини қўшимча қилди.

Маълумотларга кўра, одамларда касаллик келтириб чиқарадиган 1500 га яқин юқумли микроорганизмлар мавжуд. Уларнинг ярмидан кўпи зооноздир. Бу ҳайвонлардан одамга ўтадиган ва касаллик келтириб чиқарадиган микроорганизмлар саналади. ОИВ ва COVID-19 каби касалликлар одамларнинг ёввойи табиат билан ўзаро таъсири оқибатида пайдо бўлди ва тарқалди. Яшил табиатнинг инсон томонидан йўқ қилиниши вируснинг юқиш жараёнини тезлаштиради.

Баёнотда айтилишича, пандемия даврида комендант соати ва қатъий карантин таъсирида ижтимоий фаоллик камайиб, ҳавонинг ифлосланиши маълум даражада камайган ва бу кўрсаткич эндиликда доимий сақлаб қолиниши керак. Шу сабабли ассоциация ҳавони ифлослантирадиган транспорт воситаларидан фойдаланиш ўрнига пиёда юриш ва велосипед ҳайдашни рағбатлантириш кераклигини таъкидлади.

ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+