АҚШ Мьянма ҳукуматига қарши санкцияларни кучайтирмоқда

01.03.2021 11:03:39

АҚШ намойишчиларга тажовуз қилинаётган Мьянмага нисбатан янги чораларни тайёрламоқда, деди президентнинг миллий ҳавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.

Аввалроқ БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Равина Шамдасани Мьянмадаги якшанба кунги норозилик намойишларида камида 18 киши ўлдирилгани, 30 киши жароҳатланганини маълум қилганди.  

Полиция Янгон, Тавой, Мандалай, Мьей, Баго ва Пакхоуку шаҳарларида намойишчиларга қарши жанговар қуроллардан фойдаланган. “Салливаннинг айтишича, бу масала бўйича АҚШ ўз ҳаракатларини иттифоқчилари билан мувофиқлаштиради”, дейилади “РИА Новости” хабарида.

 

маълумот: Uza.uz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+