АҚШ Сурияга инсонпарварлик ёрдам маблағи ажратади

31.03.2021 15:03:42

Вашингтон сурияликларга 596 миллион доллар миқдоридаги инсонпарварлик ёрдамини кўрсатади, деди давлат котиби Энтони Блинкен.

“Interfax.ru” хабарида айтилишича, Блинкеннинг баёнотида: “Сурия ва минтақа келажагига ёрдам” деб номланувчи Брюсселдаги бешинчи анжуманда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд томонидан Сурия таназзулига барҳам бериш учун шунча маблағ ажратилиши маълум қилинди”, дейилган.  

Унга кўра, мазкур кўмак ўн уч ярим миллионга яқин Сурияда фуқароларга ва бошқа давлатлардаги суриялик қочоқларга йўналтирилади.

маълумот: УзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+