Буюк Британияда “G7” саммити бошланди

13.06.2021 13:06:16

“Буюк Британиянинг Карбис-бэй шаҳрида “Катта еттилик” саммити бошланди.

Саммитда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Канада, Франция, Италия ва Япония мамлакатларининг раҳбарлари иштирок этмоқда, деб ёзади “Reuters” агентлиги.

Учрашув уч кун давом этади.

Британия раислигидаги бу саммит “Build Back Better”, яъни “Аввалгисидан яхшироғини бунёд этиш” шиори остида ўтади.

Саммитдаги масалалар қаторида, жумладан, корпорациялар учун энг кам солиқ миқдори 15 фоиздан ошмаслиги муҳокама қилинади, дейилади Оқ уй тарқатган маълумотда.

 

ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+