Чехия ташқи ишлар вазири Европа давлатларини бирлашишга чақирди

21.04.2021 15:04:00

Чехия ташқи ишлар вазири Ян Гамчек Европани Россияга қарши бирлашишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, Европа давлатлари Россиянинг 18 нафар дипломатини Прагадан чиқариб юбориши етарли. Чехиянинг Москва билан давом этаётган зиддияти туфайли Гамчек Европадан кўмак сўраган.

Қолаверса, вазир Европа Иттифоқи ва НAТОга аъзо давлатлар россиялик дипломатларни минтақада ушлаб турмаслигига ишонади.

Таъкидлаш жоиз, Прага ҳукумати Россия махсус хизматини 2014 йилги Чехияда қурол-яроғ билан боғлиқ жиноятда айблаб, ўз ҳудудидан дипломатларни чиқариб юборишга қарор қилди.  

"Биз ЕИ ва НAТО мамлакатлари билан бирлашиш учун жамоавий ҳаракатларни амалга оширишга тайёрмиз", – деган Гамчек журналистларга.

Яна вазир “Facebook”даги саҳифасида дипломатларга жосуслик айбловини қўйган. Россия эса бунга жавобан, 20 нафар чехиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди. Аммо ушбу ҳаракат Россия элчихонасига қийинчилик туғдириши мумкин.  

Мунозаралар фонида Чехия ҳукумати Россиянинг "Росатом" компаниясини бир неча миллиард евролик атом электр станцияси танловидан четлаштираётганини маълум қилган. Шу билан бирга, Россиянинг “Sputnik V” вакцинасидан ҳам воз кечди.

маълумот: УзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+