Дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 175 миллиондан ошди

15.06.2021 12:06:24

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосланиб берган хабарига кўра, бир сутка давомида АҚШда 12 354, Ҳиндистонда 80 834, Бразилияда 85 149, Францияда 3 604, Туркияда эса 6 076 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Ҳозирда дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 175 миллион 306 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,  

шундан 3 миллион 792 мингдан зиёд киши вафот этган (13.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:01 ҳолатига кўра).  

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 387 209 янги ҳолати аниқланди.

10 158 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (14.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 12:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни  

175 миллион 965 мингдан ортиқ одам юқтирган,  

улардан 3 миллион 804 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,120 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,439 миллиондан ортиқ),  

учинчи ўринда Бразилия (17,296 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,632 миллиондан ортиқ),  

бешинчи ўринда эса Туркия (5,325 миллиондан ортиқ).

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 342 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+