Дунёда коронавирус инфекциясинидан вафот этганлар сони 4 миллиондан ошди

09.07.2021 10:07:30

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари асосида берган хабарига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 184 миллион 324 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.

Шундан 3 миллион 992 мингдан зиёд киши вафот этган (07.07.2021 йил Европа вақти билан соат 17:33 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 368 874 янги ҳолати аниқланди.

7 362 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (08.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни  185 миллион 078 мингдан ортиқ одам юқтирган,

улардан 4 миллион 001 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,392 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,663 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (18,792 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Россия (5,682 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Франция (5,677 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 5 614, Ҳиндистонда 43 733, Бразилияда 22 703, Россияда 23 962, Францияда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари асосида берган хабарига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 184 миллион 324 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 326 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+