EИ ва “Astra Zeneca” вакцина eтказиб бериш муаммосини ҳал қилади

29.01.2021 09:01:54

Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда жойлашган “COVID-19” вакцинаси ишлаб чиқарувчи “Astra Zeneca” компанияси етказиб бериладиган маҳсулот танқислиги билан боғлиқ келишмовчиликни биргаликда ҳал қилишга келишиб олди.

Бу қарорга иккала томон ҳам "конструктив" дея таърифлаган музокарадан сўнг келинди.

“Astra Zeneca” аввалроқ январь-март ойларида ваъда қилинган дозанинг бир қисминигина етказиб бериши мумкинлигини айтганди. Хабарингиз бор, Европадаги баъзи заводларда тез-тез ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолар юзага чиқяпти.

ЕИ эса фирма ўз зиммасига олган мажбуриятни бажариши ва захирани Буюк Британия орқали етказиб бериши кераклигини таъкидлаган.

Европа Иттифоқи ва “Astra Zeneca” ўртасидаги шартномада махфий бандлар ҳам мавжуд, аммо ташкилот компаниядан айни тафсилотларни эълон қилишни сўраган.

Ҳисоботда кўрсатилишича, ўтган ҳафта ЕИ йилнинг биринчи чораги учун ваъда қилинган миқдордан 60 фоиз кам вакцина олади.

Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқарилган “Astra Zeneca” вакцинаси, гарчи ҳали ЕИ томонидан тасдиқланмаган бўлса-да, эртага бўлиб ўтадиган музокара чоғида томонлар ижобий келишувга эришиши кутиляпти.

Маълумот: УЗА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+