Ҳиндистонда мамлакатимиздаги ислоҳотлар тақдимоти

12.06.2021 13:06:07

Ҳиндистон миллий мудофаа коллежида таҳсил олаётган Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари томонидан республикамизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқларга бағишланган тақдимот ўтказилди.

Онлайн шаклда ташкил этилган анжуманда Миллий мудофаа коллежида таҳсил олаётган Ҳиндистон ва 20 дан ортиқ хорижий давлатнинг 100 дан зиёд вакили қатнашди, дейилади “Дунё” ахборот агентлигининг хабарида.

Тадбирда мамлакатимизда сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимиз ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистоннинг моддий маданий мерос объектлари, машҳур туристик йўналишлар ва эркин саноат зоналари ҳақидаги видеофильм йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+