Хитойда “АрМИ-2021” – Халқаро армия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

22.08.2021 22:08:30

РИА Новости берган хабарда айтилишича, Хитой Халқ-озодлик армиясининг “Корла” полигонида Халқаро Армия ўйинлари -2021нинг (АрМИ-2021) очилиш маросими бўлиб ўтди.

Хитойда бўлиб ўтаётган бу галги ўйинларда учта йўналишда конкурслар бўлиб ўтади. Улар: "Тоза осмон", "Суворовча шиддат" ва "Хавфсиз муҳит".

Хабарда ўқув марказига етти мамлакатдан 17 та жамоа келгани айтилмоқда.

ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+