Ироқдаги портлаш қурбонлари сони ортди

28.02.2021 22:02:15

Ироқнинг ғарбий қисмидаги Анбар провинциясида автомобилга ўрнатилган мина ишга тушиши натижасида ҳалок бўлгани аниқланганлар айни пайт 7 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда мамлакатнинг INA агентлиги хавфсизлик органлари матбуот хизмати баёнотига таяниб маълум қилган.

Аввалроқ мазкур идорадаги манба “РИА Новости”га Анбарда автомашина минадан тозалаш пайтида портлаб кетгани ва тўрт нафар Ироқ ҳарбийси ҳаётдан кўз юмгани хусусида хабар берган эди.

Сўнгги ахборотга кўра эса ҳодиса пайтида 7 инсоннинг жони узилган ва яна шунча киши яраланган.

маълумот: Uza.uz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+