Исроилда бош вазир ўзгарди

14.06.2021 14:06:59

Исроилда бош вазир ўзгарди, деб хабар бермоқда “DW” агентлиги.

“Ямин” партияси етакчиси Нафтали Беннет ҳукуматнинг янги раҳбари бўлди. У аввал мамлакат мудофаа вазири ҳам бўлган. 

Маълумот учун, 1996 йилда бошқарувни қўлига олган Нетаньяхунинг биринчи муддати 1999 йилда тугаган. 2009 йилдан яна бошқарувга келган Нетеньяху кетма-кет 12 йил ҳукуматини бошқарди – бу Исроил тарихидаги рекорд ҳисобланади. 

 

ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+