Мексикада 11 киши қуролли ҳужум қурбонига айланди

28.02.2021 15:02:27

Мексиканинг Халиско штатида уюштирилган қуролли ҳужум натижасида ўн бир киши ҳалок бўлди ва яна икки одам жароҳатланди.

 Бу ҳақда хабар берган минтақавий прокуратура воқеа юзасидан тергов бошланганини ҳам қўшимча қилган.

"Эмилиано Сапата номли кўча четидаги йўлакда... 10 нафар жонсиз эркак танаси топилди. Улар ўқ отар қурол билан отилган. Бундан ташқари, ҳодиса юз берган жойга яқин жойлашган бир уйда, афтидан, вояга етмаган йигит, танасида узилган ўқлардан қолган яра, из билан ётган экан", - дейилган Халиско штати прокуратураси ўз сайтида эълон қилган баёнотда.

Идорадан берилган маълумотга кўра, яна икки фуқаро – аёл ва бола ўқ отар қуролдан ярадор қилинган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Штат прокуратураси оммавий қотиллик ҳолати бўйича иш қўзғади.

Оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган хабарларда қуролланган гуруҳ аъзолари учта машинада кета туриб, йўл четида спиртли ичимлик истеъмол қилиб турган одамларга қарата ўт очгани маълум бўлди. Шундан сўнг жиноятчилар воқеа жойидан яширинган. Ҳудудда ҳуқуқни муҳофаза қилиш иборалари томонидан вертолётлар ёрдамида қидирув олиб бориляпти.

маълумот: Uza.uz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+