Пентагон Кобулдан қанча одам эвакуация қилингани ҳақида маълумот берди

22.08.2021 22:08:56

Америка Қўшма штатлари 14 августдан Кобул аэропортидан ҳаво орқали 17 минг кишини эвакуация қилди, деб баёнот берди ўтган шанба куни брифингда Пентагон вакили генерал-майор Хэнк Тейлор.

"14 август куни эвакуация қилиш бошланган эди. Шундан буён биз Кобулдан 17 минг кишини олиб кетдик", - деди Тейлор.

Унинг қўшимча қилишича, кеча АҚШ томонидан Афғонистондан 3 минг 800 киши олиб кетилган. Умуман, июль ойи охиридан бошлаб АҚШ ҳарбийлари Афғонистондан тахминан 22 минг кишини эвакуация қилган, деди АҚШ мудофаа вазирлиги вакили.

ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+