Садир Жапаров Қирғизистон президенти вазифасини бажаришга киришди

29.01.2021 09:01:25

Бугун Қирғизистон Миллий филармониясида Садир Жапаровнинг Қирғизистон Республикаси президенти лавозимига киришиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилади «Кабар» ахборот агентлиги.

Инаугурация маросимида янги президент қасамёд қабул қилган.

Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайлови 10 январь куни бўлиб ўтган эди. Сайловда жами сайловчиларнинг 40 фоизи қатнашган. Шулардан 79,2 фоизи Садир Жапаровни ёқлаб овоз берди.  

Иккинчи ўринни 6,7 фоиз овоз билан собиқ спикер Адахан Мадумаров эгаллади.

Сайлов куни, шунингдек, давлат бошқаруви шаклини аниқлаб олиш бўйича референдум ҳам бўлиб ўтди. Президентлик институтини кучайтиришни ёқлаб  1,1 миллион фуқаро  овоз берган, 152 минг киши ёки овоз берганларнинг 11 фоизи парламент бошқарувидаги республикани танлаган.

Маълумот: УзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+