Трамп 2024 йилда президентликка номзодини қўйишга ишора қилди

03.12.2020 12:12:42

АҚШ Президенти Дональд Трамп тарафдорларига агар 2020 йилги сайлов натижаларига кўра президент лавозимида қолишнинг иложи бўлмаса, 2024 йилда яна давлат раҳбарлигига номзодини қўйишга ишора қилди, деб хабар беради Politico нашри.

"Бу ажойиб тўрт йиллик бўлди. Биз яна тўрт йил қолишга ҳаракат қилмоқдамиз. Агар буни уддалай олмасак, сиз билан яна тўрт йилдан сўнг кўришамиз", – деган у Республикачилар партияси миллий қўмитаси аъзолари билан учрашувда.

Бундан аввал ҳам турли нашрлар Трампнинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловда қатнашиш нияти борлиги ҳақида ёзган эди. New York Times газетасининг ёзишича, Трамп агар рақиби Жо Байденнинг ғалабаси тасдиқланадиган бўлса, 2024 йилда бўладиган сайловга яна номзодини қўяди. Daily Beast нашри ҳам худди шундай мазмунда мақола чоп этган эди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+