Украина НАТОга аъзо бўлишдаги қийинчиликларда Россияни айбламоқда

16.06.2021 18:06:40

Украина Россия туфайли ҳалигача НАТОга аъзолик бўйича ҳаракатлар Режасини ололмай турибди. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба "ICTV” эфирида шундай деди.

“REGNUM” хабарига кўра,  Кулеба НАТО ҳозир Россияга айнан шуни маълум қилолмай турганини айтган.  

“Тўғрисини айтишимиз керак, бизнинг НАТОга кириш бўйича ҳаракатлар режасини олмаётганимизга сабаб шу”, деди у.  

Кулебанинг таъкидича, яльянсда Украинанинг азолигига бефарқ бўлувчилар ҳам талайгина.  

Жумладан, Берлин бу масалага жуда совуққон муносабатда. Лекин Киев бу борадаги зарур ишларни олиб бориш ниятида.

 

ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+