ЖССТ дунё мамлакатларини вакциналарни кам даромадли давлатлар билан бўлишишга чақирди

09.07.2021 22:07:41

Гарчи COVID-19 таҳдиди пандемия бошланган даврга нисбатан сусаяётган бўлса-да, аҳолини эмлаш муҳим вазифа ҳисобланмоқда.

Вакцинация бўйича бой мамлакатлар ночор давлатлардан анча олдинда. Энг қашшоқ мамлакатларда дозалар ўта ачинарли даражада етишмаяпти. Шу сабаб ҳозир асосий муаммо таъминот муаммосидир.  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Тедрос Aдҳаном дунё мамлакатлари вакциналарини кам даромадли давлатлар билан бўлишишга чақирди.

ЖССТ бош директорининг сўзларига кўра, ўтган ҳафта билан таққослаганда, янги юқумли касалликлар ва ўлим даражаси 40 фоизга ўсган Aфрикадаги вазият жуда оғир аҳволда.  

"Бизнинг дунёмиз тобора муваффақиятсизликка ботиб бормоқда. Боиси биз глобал ҳамжамиятни ҳам мағлубиятга учратмоқдамиз",  деди у матбуот анжуманида.  

Тедрос дунё мамлакатларини кам даромадли давлатлар билан дозаларини бўлишишни истамаётганлигини қоралади ва вакциналарни кам даромадли мамлакатлар бўлин бўлишишга чақирди.  

Айримлар эса Aфрика давлатлари мураккаб муолажалардан фойдалана олмаятганини таъкидламоқда.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+