Депутат аҳоли муаммоларига ечим топмоқда

28.06.2020 11:06:35

“Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси  Нукус  шаҳар  Кенгаши томонидан партия фаоллари ҳамда депутатларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари маҳалла фуқаролар йиғинларида халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этиб келинмоқда.

Партия Нукус шаҳар Кенгашиниг ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги манзили Нукус шаҳридаги “Берекет” МФЙ ҳудуди бўлди. Ишчи гуруҳ ушбу маҳаллада  жойлашган хонадонларга ташриф буюриб, хонадон эгаларининг ҳар бири билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Жумладан “Берекет”  МФЙ ҳудудидаги  22-кичик туман, 5/8 кўп қаватли уй олдидаги қувур муаммоси кўтарилди. Айниқса ёз ойларида ушбу қувурдан чиқадиган ёқимсиз ҳид атрофга тарқалиб, ҳидидан одам чидаб бўлмас даражага келиб қолиши тўғрисидаги мурожаат билдирилди. Мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари зарурий чоралар кўришди, яъни Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати С.Камалов томонидан Нукус шаҳар “Ақаба суў” давлат унитар корхонасига оғизаки мурожаат қилинди.

Бундан ташқари ушбу ҳудудда маиший чиқинди ташлаш ўрни, дарахт шохлари билан тўлиб кетганлиги тўғрисида ҳам мурожаатлар билдирилди. Ишчи гуруҳ ушбу жойни бориб ўрганганида ҳақиқатдан ҳам чиқинди ташлаш ўрни кесилган дарахт шоҳлари билан тўлиб кетганлигининг гувоҳи бўлишди. Тезда бу дарахт шохларини олиб ташлаш мақсадида депутат С.Камалов Нукус шаҳар Ободонлаштириш бўлимига мурожаат қилди.

Муаммолар юзасидан билдирилган мурожаатларга тегишли ташкилотлар масъулият билан ёндашган ҳолда тез кунлар ичида муаммоларни бартараф этишига ишонамиз ва ижроси ҳамиша партия назоратида қолади.

 

Р.ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+