Депутат кўмаги билан муаммолар ечим топмоқда

29.04.2021 17:04:11

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан аҳолини ўйлантираётган турли масалаларни, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Партия Қонликўл тумани Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари ҳам жойларда аҳоли билан учрашув ва мулоқотлар ўтказмоқда.

Ушбу ҳафтада партия туман Кенгашининг ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги "Бескўпир" ОФЙ ҳудудида жойлашган  хонадонларга ташриф буюриб, фуқаролар билан мулоқотлар ўрнатилди ва мулоқот давомида маҳалладаги уюшмаган ёшларнинг яқинлари билан учрашилиб аҳволлари ўрганилди ҳамда ишсиз ёшларга оилавий тадбиркорлик шунингдек, бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат томонидан яратилаётган қулай шарт-шароитлар, имтиёзлар ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида батафсил тушунчалар ҳам берилиб ўтилди.

Мулоқот давомида фуқаролардан кўплаб таклиф ва мурожаатлар тушди.

Улар асосан ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой тадбиркорлик учун кредит олиш, чиқинди ва коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Мурожаатлар юзасидан туман Кенгаши депутати С.Кудайбергенов Қонликўл туман ҳокимлигига, туман йуллардан фойданиш бошқармасига, “Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖнинг туман бўлимига ва туман Бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўровларини юборди ва унинг ижроси эса қатъий назоратга олинди.

Бугунги кундаги бундай амалий ишлар депутат фаол бўлишига ундамоқда. Зеро, аҳолининг депутатга бўлган бугунги ишончи эртанги кунга бўлган ишончи ҳисобланади.

 

 

Даулетбай ХАМИДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қонликўл тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+