Ҳайдовчиларга енгиллик

06.05.2021 17:05:16

Мошинасевар халқимиз ҳукуматнинг эълон қилган қарорига асосан уч турдаги ҳужжатнинг талаб этилиши бекор қилинганлигини эшитиб, халқ тили билан айтганда дўппиларини осмонга отдилар. Яъни:

 - транспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган);

 - автомобил техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумот;

 - автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни ҳайдовчидан талаб этиш тартиби бекор қилинди.

Энг муҳими, бу бекор бўлишлар орқали ҳайдовчининг асаби тежалди, бюрократия азобларидан анча-мунча қутилди, ЙПҲ ходими олдида ҳар бир ҳужжат учун изоҳ бериб, сарғайиб туришларига барҳам берилди. Ана энди, биргина ҳайдовчилик гувоҳномаси орқали ҳайдовчи ва ЙПҲ ходими ўртасидаги мулоқот якун топадиган бўлди.

Йўлимиз равон ва бехатар бўлсин, ватандошларим!

Ботир Йўлдошев,

Учтепа тумани, Гулистон кўчаси 31-уй

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+