Конституцион ислоҳотлар - ривожланиш учун муҳим қадам

09.06.2022 18:06:20

Xабарингиз бор, Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар юз бераётган айни кунларда «Адолат» СДП томонидан жойларда, партиянинг турли бўғинларида, Республикамиздаги турли вазирлик ва ташкилотларда фаоллар, ёшлар ва хотин қизлар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, фуқароларимизга кун тартибидаги асосий масала юзасидан атрофлича маълумот бериш баробарида, уларнинг фикр ва таклифлари ўрганилмоқда.

Айни шу мақсадда бугун партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида «Конституцион ислоҳотлар - ривожланиш учун муҳим қадам» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифаларни ҳаётга кенг татбиқ этиш ҳамда мамлакатимиздаги сиёсий ислоҳотларда фуқароларимизнинг хоҳиш-истакларини акс эттириб уларнинг фаол ва ташаббускорлигини таъминлаш, қолаверса, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги таклифларини ўрганишни мақсад қилган ушбу тадбирда “Адолат”СДП Сийсий Кенгаши раиси Б.Абдуҳалимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси ходимлари, Ёшлар парламенти аъзолари, фаол ва ташаббускор ёшлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этишди.

Ўзаро савол жавоблар, мунозараларга бой бўлган тадбирда партия фаоллари ва илғорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, давлат ва жамият тараққиётига дахлдор қатор таклифлари олинди.

Шунингдек, тадбирда партия фаоллари томонидан ҳеч бир ҳуқуқий ҳужжат «догма», яъни тошга ўхшаб қотиб турмаганидек, Конституция ҳам мамлакат ривожига монанд равишда, халқнинг манфаатларини тўлиқ кўзлаган ҳолда такомиллашиб бориши зарурлиги ва шундагина Бош қомус халқнинг хоҳиш-иродасини ўзида тўлақонли акс эттира олиши таъкидланди. Қолаверса, кун тартибидаги масала партиянинг ташаббуслари ва дастурий мақсад-вазифаларига тўла мос келиши айтиб ўтилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни «Менинг конституциям» платформаси қабул қилаётганлиги тўғрисида сўз юритилиб, фуқаролар ўз фикр-мулоҳазаларини нафақат онлайн платформага балки, маҳаллалар, халқ депутатлари Кенгашлари, 1341 call-маркази, почта, шу жумладан электрон почта ҳамда Телеграм махсус боти — @meningkonstitutsiyam_bot орқали юборишлари мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.

 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+