Масофадан дарс ўтган ўқитувчи маош олишга ҳақли

24.01.2022 16:01:33

Бугун ота-оналарнинг тинчи йўқолган. Сабаби кейинги вақтда коронавирус сабаб фарзандининг ўқиши аро йўлда қолмоқда. Уларнинг ёшлик даврини қайтариб бўлмайди. Бу безовталикни фақат ўқитувчи ечимини топади.

Тўғри, аввалига дарсларни онлайн тартибда ўтилишига у қадар эътибор қилмаган бўлсакда энди унинг зарурлигини тушуниб етдик. Чунки қандай бўлмасин фарзандларимиз билим олишлари керак.

         Савол туғилади: ўқитувчилар масофадан туриб дарс ўтишга тайёрми? Назаримда вазиятдан келиб чиқиб аксарият ўқитувчилар таълимнинг бу усулида ишлашга мослашди. Эндиги вазифа ўқувчилар учун оилада шароит яратиб бериш, ўқитувчи билан ишлашга ўргатишдан иборат.

Таълимни онлайн тизимга ўтилиши баробарида яна бир масала келиб чиқмоқда. Ўқитувчига қандай тартибда ҳақ тўланади? Бу борада муаммо бўлмаслиги керак. Ўқитувчи барибир меҳнат қилади, дарс ўтишга тайёргарлик кўради, ўқувчи билан ишлайди. Қолаверса унинг ҳам оиласи, тирикчилиги бор. Меҳнатига яраша ҳақ олиши керак. Акс ҳолда бошқа иш  қидиради. Шундай экан керак бўлса унинг меҳнатини рағбатлантириб бориш ҳам зарур.

Яна бир гап: таълим-тарбия  таътил билмайдиган жараён, озгина эътиборсизлик узоқ вақт давомида қилинган меҳнатни зое кетишига олиб келиши муқаррар. Зарурият туфайли онлайн таълимга ўтииш  тизимда юзага келиши мумкин бўлган айрим кемтикларни тўлдиришга хизмат қилади.

Зиёвиддин Исомиддинов,

халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+