Охирги умид депутатдан

11.08.2021 09:08:20

Асака тумани Арғин маҳалла фуқаролар йиғини Жанон-1 кўчасида яшовчиларни кейинги вақтда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар қийнаётганди. Бу борада масъул ташкилотларга қилинган мурожаатлар натижа бермади. Нима қилиш керак? Фуқаролар охирги умид билан ўз ҳудудларидан сайланган халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати Насибахон Тўйчиевага мурожаат қилдилар.

Халқ вакили учун ҳар бир мурожаат масъулият. Чунки унинг ортида инсон бор. Арғинликларнинг мурожаати ҳам депутатни йўлга бошлади. Ўрганиш жараёнида ҳудудда истеъмолчилар сонининг ўсиши ҳисобига қўшимча трансформаторга эҳтиёж туғилгани аниқланди. Яна 20 дона бетон устун ўрнатиш ва 30 дан ортиқ хонадонни электр энаргиясига улаш зарур. Н.Тўйчиева юқоридагиларни ўз назоратига олди.

Масъул ташкилотларга муаммо бўйича депутатнинг чиқиши ўз самарасини берди. Маҳаллада бетон устунлар ўрнатиш ва сим тортиш ишлари бошланди. Аҳолининг депутатга бўлган ишончи ортди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+