Солиқчилар билан боғлиқ кўнгилсизлик ўрганилди

17.04.2021 10:04:35

Бугунги кунда тадбиркорликка кенг йўл очилиб, соҳа ривожи учун қатор имтиёзлар, енгилликлар берилмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлар замирида бир ҳаётий ҳақиқат –  халқ фаровонлиги, мамлакат тараққиёти ётибди. Шу маънода айни пайтда барча ташкилотлар қаторида солиқ идоралари фаолиятида тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бироқ, айрим ҳолатларда тизимда бугунги кун талабини тўла англаб етмаётган ходимлар ҳам учраб турибди.

Куни кеча Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида солиқ идораси ходимлари томонидан содир этилган ноўрин ҳатти-ҳаракатлар жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. Мазкур воқеа билан боғлиқ лавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳолат эса ҳали соҳада етарлича камчиликлар борлигини кўрсатмоқда.

Воқелик юзасидан Олмалиқ шаҳар солиқ инспекторлари фаолияти таҳлил қилинди. Айбдорлар аниқланиб, улар хатоси учун омма олдида узр сўраб чиқди.

Энг муҳими, фаолиятлари ноқонуний эканлиги аниқланган аёлларга тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Уларнинг фаолиятлари қонунийлаштирилиб, Олмалиқ шаҳридаги савдо марказидан тегишли жой ажратиб берилди.

Мазкур ҳолат “Адолат” СДП Олмалиқ шаҳар  Кенгаши раиси М. Рахматова томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳа чуқур ўрганилди. Солиқ идораси ходимлари ноқонуний савдо қилаётган Турдихон Холматова ва Гулмира Мадалиева, Зарнигор Турсуноваларнинг буюмларини номаъқул, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар билан тортиб олинишига алоқадор солиқ идорасининг  3 нафар ходимига ҳайфсан берилиб, 11 нафар  вакили ишдан олинди. Аёлларга Олмалик савдо маркзидан тегишли жой ажратилиб, уларга кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди.  Турдихон Холматовага эса тикув машинаси  ҳадя этилди.

 

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+