Тадбиркорга айланган фуқаролар депутатдан ҳурсанд

28.01.2022 11:01:31

 “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоева фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга энг долзарб вазифа сифатида қарайди. Шу сабаб жамоатчилик ўз муаммоси билан халқ вакилиги мурожаат қилишда унга ишонади.

Партиянинг “Ёшлар  ва  хотин-қизлар  билан  очиқ   мулоқот”   лойиҳаси   доирасида  “Навоий”  МФЙ, Бирлашган  кўчасидаги 27 та   хонадонда бўлган депутат  фуқаролар тадбиркорлик қилиш истагида экани, маблағ масаласида уларга маслаҳат ва кўмак зарурлигини ўрганди.

Фуқароларнинг мурожаатлари ўз натижасини берди. Депутат аралашуви билан фукаро Абдусалом  Абдувалиев   хонадонига  бир  сотиҳли  иссиқхона  куриш бошланди. Бахтихон  Ғозиева ва Хосиятхон Юнусовалар оилавий тадбиркорга айланди.

“Адолат” СДП Андижон вилояти

 кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+