Фракция олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди

12.09.2022 17:09:35

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг йиғилишида мамлакатимизда ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга доир қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар ижросида партия ва унинг депутатлик корпуси олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Хусусан, дастлаб давлатимиз раҳбарининг бугун матбуотда эълон қилинган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласининг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар атрофлича кўриб чиқилди.

Ушбу таҳлилий мақолада келтирилганидек, Ўзбекистон Республикаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилишдек масъулиятли вазифани ўз зиммасига олгач, асосий эътиборни ҳамкорликнинг янги уфқларини очиш ва ҳар бир иштирокчи мамлакатнинг фойдаланилмаган резервларини ишга солиш орқали Ташкилотни жадал ривожлантириш стратегиясига қаратди.

Президентимиз таъкидлаганидек, Ташкилотга раислик бизга улар билан кўп томонлама кооперацияни янада мустаҳкамлаш баробарида ҳар бир давлат билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда янада кенг қамровли шериклик учун янги йўналишларни белгилаб олиш учун яхши имкониятлар берди.

Муҳокамалар жараёнида депутатлар мазкур мақолада белгиланган бир қатор устувор вазифалар Қонучилик палатаси ҳамда сиёсий партиялар учун ҳам бевосита дахлдор эканини таъкидлади. Ушбу масалалардан келиб чиқиб “Адолат” СДП ва унинг парламентдаги фракцияси олдида турган вазифаларни белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилишда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+