“Адолат” СДП сизнинг ҳимоячингиз

02.04.2024 15:04:11

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан хотин-қизлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан бўлса керак, партия аъзолари орасида уларнинг сафи кенгайиб боряпти.
Андижон шаҳар ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлинмаси билан ҳамкорликда Туризм ва сервис касб-ҳунар коллежида “Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва зўравонликларни олдини олиш” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида аёлларнинг ҳуқуқлари, оилада қизлар тарбияси ва уларни зўравонликлардан ҳимоялаш тўғрисида сўз борди. Амалдаги қонунчилик асосида хотин-қизларга нотўғри муносабатда бўлинганда кескин чора кўрилиши таъкидланди. Бу борада “Адолат” СДП томонидан олиб борилаётган ишлар кўрсатиб ўтилди.
Давра суҳбатида қилинган маърузалар ва партия фаолияти билан танишиш натижасида “Адолат” СДП кўпчиликни қизиқтирди. 10 нафар иштирокчи шу жойнинг ўзида сафимизга қўшилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+