Бунёдкорлар фикри

08.07.2022 14:07:55

Шу кунларда мамлакатимизда  “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамаси давом этмоқда. Бугун Наманган вилояти Қурилиш бош бошқармасида ўтказилган тадбир ҳам шу мавзуга бағишланди. Унга “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби  Нурбек Абдуллаев ҳам таклиф этилган эди.

наманган2_7

Тадбирда бош бошқарма ва тизимдаги қатор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар. Мулоқот аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддати 2022 йил 15 июлгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилгани айтиб ўтилди. Айни пайтда умумхалқ муҳокамасида билдирилган талаб ва истаклардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш  мақсадга мувофиқ деб топилгани ҳам бўлдирилди. Тадбир қатнашчилари  Асосий Қонунга киритилиши назарда тутилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида фикр-юритдилар.

 - Тадбирда қатнашган ходимларимиз юртимизда давом этаётган муҳим сиёсий жараён ҳақида зарур маълумотларга эга бўлдилар, - дейди бош бошқарма қошидаги “Архитектура-режалаштириш бюроси” давлат унитар корхонаси  лойиҳа  меъмори Одилжон Қодиров. – Янгиланган Конституция Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг бўлишига ишонамиз. У юрт тараққиётини таъминлашга, халқимизнинг турмуш фаровонлиги юксалишига хизмат қилиши лозим.

 “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+