Фахрийлар қадр ва эъзозда

12.05.2022 14:05:11

Мамлакатимизда 9 май санасининг Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида нишонланилиши Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларнинг ҳамиша эъзозда эканини намоён этади.

Бу машъум урушда Ўзбекистондан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан кўпроғи эса жангларда ҳалок бўлди. Зеро, ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрган фахрийларни эъзозлаш халқимизга хос эзгу қадрият саналади.

қора2

Ушбу "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан партия Элликқалъа туман Кенгаши фаоллари томонидан уруши фахрийлари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимизнинг ҳолидан хабар олиниб, байрам билан табриклаган ҳолда, байрам совғаларини топширилди.

халқимиз ўзининг Ватан тинчлигига муносиб ҳисса қўшган қаҳрамонлари билан фахрланса арзийди. Зеро, бугунги тинч ва фаровон ҳаётни барпо этишда уларнинг ҳиссаси беқиёс.

 

Тимурбек МУМИНОВ,

«Адолат» СДП Элликқалъа тумани Кенгаши раиси.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+