Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

29.06.2022 16:06:12

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг барча қатламлари манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, айниқса ижтимоий аҳволи оғир, ишсиз, камбағал бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш қаратилган тизимли мулоқот механизмлари йўлга қўйилди.

Жумладан, 2022 йил 31 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги Қарори қабул қилинди. Унда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий – ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

навоий4

Мазкур қарорга асосан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилди.

Эътиборлиси, шу жамғармалар ҳисобидан “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларнинг муаммоларидан келиб чиқиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, жумладан туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва фуқаролик паспортини олиш, судга даъво аризаси киритгани учун ундириладиган давлат божи тўловлари ва бошқа харажатларни (адвокатларнинг тўлови бундан мустасно) сектор раҳбари хулосасига асосан тўлаб бериш белгиланди.

Шунингдек, “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг 2022 йил 4 апрелдаги 1-сонли Баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий судига “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш, ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ишларини мазкур қарорда белгиланган тартибда амалга ошириш вазифаси юклатилган.

навоий2_3

Ушбу қарорга кўра, ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, бу борадаги жараёнларни янада жадаллаштириш, шу орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди.

Бу борада Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган, муаммолари мавжуд хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “маҳаллабай” сайёр қабуллар  ва учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Ана шундай ҳафталик сайёр қабулларнинг навбатдагиси Навоий шаҳридаги “Жанубий”, “Бунёдкор”  “Чинор”, “Ёшлик”, “Фаровон”, “Меъмор” “Ватан”, ”Чонор” ва “ХумоМФЙларда ҳамда Навбаҳор туманининг “Ўзбекистон” ва “Ғужбоғтепа МФЙларда бўлиб ўтди.

Унда “Аёллар дафтари”га киритилган жами 106 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди.

Навоий вилоят суди раиси ўринбосари И.Касимов томонидан Навбаҳор туманининг “Ўзбекистон” ва “ҒужбоғтепаМФЙларда 15 та ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин қизларнинг мурожаати ўрганилди.

Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судялари Г.Худойбердиева, И.Шоймардонова, Н.Расулов, Б.Шерматов ва Ф.Хамидовлар томонидан Навоий шаҳридаги “Матонат”, “Жанубий”, “Чинор”, “Ватан”, “Фаровон”, “Ёшлик”, “Хумо” ва “Меъмор” МФЙларда жами 91 нафар ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга тегишли ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.

Мазкур мурожаатларнинг 25 тадан ортиғи суд-ҳуқуқ масалалари қолган қисми эса ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларни ташкил қилади.

Жумладан алимент ундириш, мол-мулкни бўлиш, никоҳдан ажратиш, оилавий ва уй-жой муносабатларга доир мурожаатларни ташкил қилиб уларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича мутасадди идора вакиллари томонидан ўрганилиб, мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, суд-ҳуқуқ масаласига алоқадор иккита мурожаатлар бўйича тегишли ҳужжатлар тўпланиб, фуқаролик ишлари бўйича тегишли туманлараро (туман) судига тақдим қилиниши лозимлиги тушунтирилди.

-         Авваллари судьялар билан бундай учрашувлар деярли бўлмасди. Бўлса ҳам жуда кам ва расмиятчиликдан нарига ўтилмас эди.  Бугунги учрашувда мен ўзимнинг кўп йиллардан буён ҳал этилмасдан келаётган муаммоларимга судьялар билан бўлган мулоқотдан сўнг ечим топдим. Шу каби учрашувларни тез-тез ўтказиб туришса жуда яхши бўларди, - дейди Навбаҳор тумани “Ғужбоғтепа” маҳалласида яшовчи фуқаро Муқаддас Суюнова  

 Навоий вилоят суди судьяси,

Гулнафис ХУДАЙБЕРДИЕВА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+