Инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён биринчи ўринда

04.07.2022 15:07:32

Айни кунларда мамлакатимиз конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида олиб борилаётган тарғиботлар энг долзарб масала ҳисобланади. Айниқса, бу борада ҳуқуқ тартибот идораларининг профессионал ҳуқуқшунослари томонидан олиб борилаётган тарғибот ишлари ниҳоятда муҳим эканлиги ўтказилаётган тадбирларда янада кўпроқ намоён бўлмоқда.

наоий3

Унда Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи  Ш.Темирова, Навоий шаҳар Маҳалла фуқаролар йиғини хотин- қизлар фаоллари иштирок этди.

Учрашувда умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳасида акс эттирилаётган суд-ҳуқуқ тизимига шунингдек оила ва жамиятга тегишли нормалар хусусида сўз борди.

Тадбирда Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти хусусида сўз юритилиб, амалдаги Қонунчилик нормалари, ўзгартириш ва қўшимчалар бирма-бир таҳлил қилинди.

Мулоқот давомида Конституциявий қонун лойиҳасида асосий қонуннинг 64 моддасига, 200 дан ортиқ ўзгартиришлар киритиш ҳамда 16 нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим моддалар) қўшилиши юзасидан таклиф берилганлиги  баён этиб ўтилди.

Хусусан, Конституциянинг 52-моддасида янги яъни “Ватанга бўлган садоқат муқаддасдир” деган жумла киритилиши фуқароларимизнинг Ватанга бўлган садоқати ва муҳаббатини яққол акс эттирилганлигини кўришимиз мумкин.

Шунингдек, 63-моддада “Оила жамиятнинг табиий ва асосий бўғини, аҳолини сақлаб қолиш ҳамда кўпайтириш негизи сифатида жамият ва давлатнинг алоҳида муҳофазаси остида бўлади” ;

-никоҳ аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлигига асосланади;

- Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур бўлган ижтимоий иқтисодий шарт-шароитларни яратади;

- Давлат кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёз ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди, деган таҳрирга ўтказилишининг ўзи, оиланинг давлатимиз учун нечоғлик муқаддаслиги ва давлатимиз ҳимояси остида эканлиги хусусида маҳаллар фуқаролар йиғини ходимлари билан фикр алмашилди.

Тадбир сўнгида, “Янги ҳаёт”, “Ёшлик”, “фаровон” ва “Матонат” маҳалла фуқаролар йиғини ходимларининг мазкур қонун юзасидан берилган саволларига батафсил тушунтиришлар берилди.

Янгиланаётган Конституциясида давлат органлари билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган қарама-қаршиликлар инсон фойдасига хизмат қилиши талқин қилинади.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади эканлиги яна бир бор мустаҳкамланмоқда.

 

Гулнафис Худайбердиева

 

Навоий вилоят суди судьяси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+